Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Ушбу икки давлатнинг ҳар биридан 3,6 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.


Импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар:
Қозоғистон – 1,9 миллиард;
Корея – 1,3 миллиард;
Туркия – 1,2 миллиард;
Германия – 516 миллион;
Туркманистон – 355 миллион;
Ҳиндистон – 338 миллион;
Украина – 309 миллион;
Литва – 300 миллион АҚШ доллари.
Шунингдек, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 10,3 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.
Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича:
Хитой – 1,8 миллиард;
Россия – 1,5 миллиард;
Туркия – 1,3 миллиард;
Қозоғистон – 840 миллион;
Қирғизистон – 562 миллион;
Афғонистон – 487 миллион;
Тожикистон – 337 миллион;
Канада – 161 миллион;
Украина – 142 миллион;
Туркманистон – 137 миллион АҚШ доллари.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 28,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичи 10 фоизга ошгани, 6 ойдаги ташқи савдоси 13,6 фоизга кўпайгани, давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушгани ҳамда 2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди.







