Сиёсат

МСК раиси Туркия Олий сайлов кенгаши вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Туркия Олий сайлов кенгаши делегацияси мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.

МСК раиси Туркия Олий сайлов кенгаши вакиллари билан учрашди

 

20 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг Туркия Олий сайлов кенгаши раиси  Мухаррем Аккая ва Олий сайлов кенгаши аъзоси Куршат Хамуржу билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Мухаррем Аккая МСК ва Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон демократик тараққиётида  бўлажак сайловлар муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

 

Зайниддин Низамходжаев Президент сайловига тайёргарлик ишлари тўғрисида маълумот берди. Қонунчиликка киритилган тегишли ўзгаришлар, сайловларнинг очиқ ва шаффоф ўтказиш борасида қилинган ишлар, шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш масалалари тилга олинди.

 

Туркияда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўпчиликни ташкил этиши ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикасининг Анқара шаҳридаги элчихонасида 43-сайлов участкаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида 44- сайлов участкаси ташкил этилган.

 

Бундан аввал ИҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келгани ҳамда Афғонистонлик кузатувчииннг сайловга оид фикрлари тўғрисида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"