Ўзбекистон

Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди

19 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари Анисул Ҳақ билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди

 

 

Сўнгги йилларда Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан алоқалар кенгайиб бормоқда. Ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кузатувчилар делегациясини жўнатиши буни яна бир карра исботлайди.

 

ИҲТ кузатувчилар миссиясига Анисул Ҳақ бошчилик қилмоқда.

 

Учрашув давомида Зайниддин Низамходжаев 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов тўғрисида батафсил маълумот берди. Айниқса, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, ОАВ ва хорижий кузатувчилар аккредитацияси масалаларига алоҳида эътибор берилди.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга доир жами 18 та низом ва йўриқнома қабул қилингани маълум қилинди. Улардан 7 таси 2021 йилда қабул қилинган бўлса, 11 та низом ва йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилган. Шунингдек, Зайниддин Низамходжаев сайлов кунининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги масалага изоҳ берди.

 

"Хабарингиз бор, сайловлар декабрь ойида, анча ноқулай об-ҳаво шароитида ўтказилар эди. Сайловларни анча мўътадил бўлган куз ойларида ўтказилиши барча фуқаролар, сайлов ташкилотчилари ва иштирокчилари ҳамда маҳаллий ва хорижий кузатувчилар учун қулайлик туғдиради", — деб қайд этди МСК раиси.

 

Бундан ташқари, ОАВ вакиллари ва халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказишга тўхталиб ўтилди.

 

Жумладан, халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнларини янада шаффоф ўтишидаги аҳамияти ҳисобга олиниб, 21 та халқаро ташкилотлар ва 47 та хорижий давлатларнинг турли институтларига сайловларни кузатиш учун таклифномалар юборилди.

 

Маълумот ўрнида: аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчилар  969 нафарни ташкил этди. Шундан 629 нафарини халқаро ташкилотлардан, 340 нафарини эса хорижий давлатлардан келадиган кузатувчилар ташкил этмоқда.

 

ОАВнинг сайлов жараёнларидаги ўрни алоҳида таъкидланди. “Бўлажак сайлов янада очиқ, ошкоралик ва шаффофлик руҳида, оммавий ахборот воситалари фаоллиги юксалган шароитда бўлиб ўтади.  Сайлов жараёнининг барча босқичларида амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида маълумот бериб бориш учун МСК Матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолият олиб бормоқда. Ушбу мақсадга аккредитациядан ўтган жами 1672 нафар (1439 нафар миллий ва 233 нафар хорижий) оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшади”, – деди МСК раиси.

 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти миссияси раҳбари Анисул Ҳақ, ўз навбатида, МСК ва Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. Миссия раҳбари ушбу сайловлар мамлакат тарихида катта аҳамиятга эгалигини қайд этди.

 

 

“Ўзбекистон нафақат Ислом цивилизацияси маркази, балки Ислом Ҳамкорлик ташкилоти учун ҳам муҳим мамлакат ҳисобланади”, – деб таъкидлади Анисул Ҳақ.

 

Бундан аввал Халқаро медиа-холл ташкил этилгани ҳамда сайловда ЎзЛиДеП номзоди ғолиб бўлса, пойтахт қандай ўзгариши  хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"