Cаломатлик

“Суюнчи пули” энди банк пластик картасига ҳам ўтказиб берилади

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови Халқ банки томонидан нақд пул шаклида амалга оширилаётган эди. Бу эса ФҲДЁ бўлимларида жойлашган банк кассалари олдида узундан-узун навбатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

“Суюнчи пули” энди банк пластик картасига ҳам ўтказиб берилади

 

 

Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлови (“суюнчи пули”) ни ота-онадан бирининг банк пластик карточкасига ўтказиб бериш имконияти яратилди. Албатта, бу тизим ихтиёрий тарзда амалга оширилади.

 

Бунда ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол ҳолатда бўлган банк пластик карточкасини махсус белги орқали танлайди. Шундан сўнг бир марталик тўловни банк пластик картасига йўналтиради.

 

Халқ банки томонидан “суюнчи пули” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик карточкасига ўтказиб берилади.

 

Аввалроқ “Болалар пули” бола сонига қараб белгиланиши, фарзандли бўлган талабага таълим муассасаси бир марталик нафақа пули бериши ҳамда Ногирон фарзанди бор оналарга пенсияга чиқишида қандай имтиёзлар белгиланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.