Сиёсат

"Уй шароитида балиқ боқишни кўпайтириш керак" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "Голд Фиш агро" балиқчилик кластери фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

"Уй шароитида балиқ боқишни кўпайтириш керак" — Шавкат Мирзиёев

 

 

Жиззах вилоятида 220 дан ортиқ балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда. Уларда йил якуни билан жами 23 минг тонна балиқ етиштириш мўлжалланмоқда.

 

Бу йил уларнинг сафига "Gold Fish agro" масъулияти чекланган жамияти ҳам қўшилди. Қиймати 30 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа увилдириқларни тайёрлашдан тортиб, балиқ етиштириш, қайта ишлаш, ем ишлаб чиқаришни қамраб олган.

 

Кластер майдони 43 гектар бўлиб, шундан 4 гектарида интенсив ва ярим интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилган. Сунъий ҳовузларда Хитой технологияси ўрнатилган. Бу доимий сув талаб қилмайди, балки ўзидаги сувни қайта айлантириб ишлайди. Ҳозир ҳар бир сунъий ҳовузда мингтагача сазан боқилмоқда. 2 гектар майдонни эгаллаган сунъий кўлларда эса ярим интенсив усулда балиқ парваришланмоқда.

 

 

Умуман, кластер йилига 500 тонна балиқ етиштириш қувватига эга. Шу ернинг ўзида балиқни қайта ишлаш цехи, 800 тонна сиғимли замонавий музлатгичлар ҳам бор.

 

Давлатимиз раҳбари балиқ етиштириш жараёнини кўздан кечирди. Бу тажрибани оммалаштириб, аҳолини ҳам жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

 

- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш деяпмиз, ҳар бир хонадонда даромад манбаи яратишни ўйлаяпмиз. Мана тайёр лойиҳа. Шундай ҳовузларни етказиб бериб, тартиб-қоидасини ўргатиб, уй шароитида балиқ боқишни кўпайтириш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

 

Ишлаб чиқарувчиларни хомашё ва айланма маблағ билан таъминлаб, сунъий ҳовузларни кўпроқ тайёрлаш ва жойларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Шу ерда Жиззах вилоятида узумчиликни ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимот қилинди.

 

Ҳудуд табиати узумчилик учун жуда қулай. Бундан фойдаланиб, Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Шароф Рашидов, Зарбдор ва Янгиобод туманларида 42 та кластер ташкил қилиниб, 50 минг гектар майдонда токзор ва интенсив боғлар барпо этилиши режалаштирилган.

 

 

Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туманида узумчилик кластери ташкил этиб, маҳсулотни кўпайтириш, энотуризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. Аҳолига ҳосилдор навлар бериб, узумини сотиб олишни йўлга қўйиш орқали беш минг кишининг бандлигини таъминлаш мумкинлиги таъкидланди.

 

 

Аввалроқ Президент "АDМ Jizzakh" автомобиль заводига, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, янги муассасалар фаолияти билан танишгани, Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройи ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган IT академиясига ташриф буюргани ҳақида хабар қилинганди. 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

"Уй шароитида балиқ боқишни кўпайтириш керак" — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz