Ўзбекистон

ЕХҲТ кузатувчиси сайловга юқори баҳо берди

Миссия раҳбари Даниэла де Риддернинг маълум қилишича, сайловлар шаффоф ўтмоқда.

ЕХҲТ кузатувчиси сайловга юқори баҳо берди

 

 

ЕХҲТ парламентлар ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистон Президенти  сайловига баҳо берди. Бу ҳақда "Регнум" хабар қилди.

 

ЕХҲТ парламентлар ассамблеяси кузатувчилар миссияси раҳбари Даниэла де Риддернинг маълум қилишича, сайловлар шаффоф ўтмоқда.

 

“Бизга жараёнлар жуда ёқяпти. Икки кундан бери Ўзбекистондамиз. Ҳаммаси шаффоф ўтмоқда, барча партиялардан кузатувчилар бор. Ўзгаришлар кўриняпти”, – деган у.

 

Қўшимча қилинишича, миссия таркибида 99 киши Ўзбекистонга келган, улар 42 гуруҳга бўлинган. Уларнинг ҳар бири бугун Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда ўнтадан сайлов участкасидаги жараёнларни кузатади.

 

Маълумот ўрнида: Президент сайловида жами аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчилар сони 969 тани ташкил этади. Булардан 629 та халқаро ташкилотлардан, 340 таси хорижий давлатлардан.

 

Аввалроқ Танзила Норбоева Президентлик сайловида овоз бергани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"