Жамият

Туркия ва Сурияда “Чегара” бадиий  фильмини суратга олиш ишлари бошланди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ватан” киностудияси  “Чегара” бадиий фильмини суратга олишни бошлади.

Туркия ва Сурияда “Чегара” бадиий  фильмини суратга олиш ишлари бошланди

 

 

Ҳозирги кунда фильмнинг айрим жанг саҳналари Туркиянинг Газиантеп, Суриянинг Ҳалаб шаҳрида тасвирга олинмоқда.

 

 

 Ушбу киноасарда ўзбек актёрлари билан бирга таниқли турк актёрлари Экрем Испир, Аҳмет Серкан, Ўзтурк Сезай ва бошқалар рол ижро этяпти.

 

 Бадиий фильм чегарачилар ҳаёти, уларнинг чегара ортидаги машаққатли ва  заҳматли фаолияти, касбига бўлган садоқати ва фидойилиги ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, фильм воқеалари замирида бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан тинчлик ва дўстона муносабатлар каби олий тушунча ва қадриятлар сингдирилган.

 

 

 Маълум бўлишича, картина устида иш олиб бораётган дастлабки ижодий гуруҳ таркиби эълон қилинди: сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев, овоз оператори Абдуқаҳҳор Каримов, иккинчи режиссёр Жамолиддин Қўзибоев, картина директори Шоҳрух Насимов, либослар бўйича рассом Нигора Пўлатова.

 

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Тутқунлик” бадиий фильми намойиш этилгани ва Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильмининг  премьераси бўлиб ўтгани  ҳақида хабар берилган эди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"