Жаҳон

Хитой яқин йиллар ичида ҳарбий қудрат бўйича АҚШ ва Россияни ортда қолдириши мумкин — Жон Хайтен

Бунга нима сабаб бўлиши айтилди.

Хитой яқин йиллар ичида ҳарбий қудрат бўйича АҚШ ва Россияни ортда қолдириши мумкин — Жон Хайтен

 

Хитой яқин йиллар ичида ҳарбий қудрат бўйича АҚШ ва Россияни ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиғи ўринбосари Жон Хайтен маълум қилган.

 

Хайтенга Вашингтон ҳарбий аналитиклар гуруҳи билан учрашув вақтида Россия эмас, балки Хитойнинг ҳарбий салоҳияти ўсиши АҚШ учун асосий таҳдидми, деган савол билан мурожаат қилишган.

 

“Россия ҳамон муқаррар таҳдид ҳисобланади. Чунки у 1550 ядро зарядига эга. Хитой эса бу рақамларнинг атиги 20 фоизига эгалик қилади”, – деган Хайтен.

 

Унинг фикрича, Россия ҳақида яқин истиқболда хавотирланиш керак. “Аммо бўлажак хавф – бу Хитой. Чунки Хитойнинг ҳарбий қурилишдаги ўсиши –  ақлбовар қилмас даражада. Уларнинг армияси турган нуқтага қарасак, АҚШ ва Россиядан ўзиб кетиши мумкин”, – дея қўшимча қилди генерал.

 

Шунингдек, Хайтеннинг фикрича, агар АҚШ иттифоқчиларсиз ҳаракат қилса, беш йилдан кейин муаммоли  вазият  бўлади.  Генерал бу билан нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган.

 

Бундан аввал Жозеф Байден Хитой билан совуқ  урушни истамаслигини айтганди. Шунингдек, Хитой янги гипертовушли қурол синовини ўтказгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроил Ғазодаги болаларга нисбатан геноцид содир этган — БМТ Комиссияси

Ҳисоботга кўра, Ғазодаги болалар Исроил томонидан атайин нишонга олиниб, ўлдирилган.

custom img

Францияда жазирамадан сақланишга уринган 40 киши чўкиб ҳалок бўлди

Иссиқдан қочишга уринган фуқароларнинг назоратсиз сув ҳавзаларида чўмилгани фожиага сабаб бўлган.

custom img

“Биз қарамликдан халос бўлишимиз керак” — Нетаняху

Бош вазир Исроил ўзининг мустақил қурол ишлаб чиқариш тизимини яратиши кераклигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Эрон нефтига нисбатан санкцияларни 60 кунга бекор қилди

АҚШ молия вазири Скотт Бессент Теҳрон Ҳормуз бўғозида эркин транзитни таъминлашга ваъда берганини билдирди.

custom img

Энди фирибгарлик ва талон-торож учун зарар қопланмаса, шартли озодлик қўлланилмайди

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати тасдиқланди.

custom img

АҚШ Миллий разведка тизимида оммавий ишдан бўшатишлар бошланди

Оқ уй мазкур қарор Доналд Трампнинг давлат идораларини оптималлаштириш сиёсати билан боғлиқлигини билдирди.

custom img

Россияда депутат болаларни 5-синфдан ҳарбий тайёргарликка жалб этишни таклиф этди

У мамлакат НАТО билан эҳтимолий қарама-қаршиликка ҳозирданоқ тайёрланиши кераклигини таъкидлаган.

custom img

Францияда жазирама оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"