Давлатободда “Nexia 2” ёниб кетди
Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар аниқланмади.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 16:15 да Давлатобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига “Давлотобод тумани-Лола” йўналишидаги автомобиль йўлида “Nexia 2” русумли автомобили билан боғлиқ ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Воқеа жойига Давлатобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби соат 16:22 да етиб борди.
Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 16:28 да ўчирилди.
Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тўрақўрғон туманида “Spark” ҳамда Самарқандда «Captiva» ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







