Жаҳон

Хакерлар бир гуруҳ машҳур шахсларга тегишли маълумотларни ўғирлади

Уларнинг орасида Дональд Трамп хам бор.

Хакерлар бир гуруҳ машҳур шахсларга тегишли маълумотларни ўғирлади

 

Бир гуруҳ хакерлар Graff Diamonds заргарлик дўкони серверларидан машҳур шахсларга оид ҳужжатлар ўғирланди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

 

Бу шахслар орасида машҳур футболчи Дэвид Бекхем, телебошловчи Опра Уинфри, актёрлардан Том Хэнкс, Сэмюэл Л.Жексон, Алек Болдуин, шунингдек, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланья Трамплар бор. Хакерлар мижозлар рўйхати, тўлов квитанциялари ва чеклар каби ҳужжатларни ўғирлаган.

 

Бу маълумотлар харидорларни ноқулай вазиятга солиб қўйиши мумкин, сабаби улар қимматбаҳо совғаларни сирли равишда ўз жазманларига сотиб олган бўлиши мумкин

– дейилади хабарда.

 

Хакерлар ҳозирда darknet'да дўконнинг 11 минг харидорига тегишли 69 минг ҳужжатни эълон қилган. Экспертлар маълумотларига кўра, жиноятчилар дўкон ходимларининг почтасига махсус вирус жўнатиш орқали юқоридаги маълумотларни қўлга киритган.

 

Graff Diamonds маълумотлари ўғирланган барча мижозларига бу ҳақда хабар берилганини маълум қилган.

 

Аввалроқ Россиялик хакерлар Америка компаниясидан 5,9 миллион доллар талаб қилгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

custom img

КХДР Жанубий Корея билан бирлашиш сиёсатига оид бандни бекор қилди

Низомдан Жанубий Корея билан бирлашиш масаласидан ташқари, Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ ҳарбий кучлари ҳамда “ташқи кучлар”га оид айрим ҳаволалар ҳам олиб ташланган.

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"