Жаҳон

Сайёрадаги ҳолат Жеймс Бонд тушадиган вазиятлар билан бир хил — Борис Жонсон

Британия бош вазири иқлим ўзгаришини "ҳалокат машинаси" деб атади.

Сайёрадаги ҳолат Жеймс Бонд тушадиган вазиятлар билан бир хил — Борис Жонсон

 

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон сайёрадаги иқлим ҳолатини Жеймс Бонд доимий тушадиган хавфли ва қийин вазият билан қиёслади. Бу ҳақда сиёсатчи Глазгодаги иқлим масалаларига бағишланган саммит очилишида айтган.

 

Ҳозирда биз — дунё етакчилари Жеймс Бонд билан бир хил вазиятдамиз. Фожиа шундаки, бу кино эмас, балки ҳақиқий ҳалокат машинасидир, — деган Британия бош вазири.

 

Унинг қўшимча қилишича, инсоният қадимдан иқлим ўзгариши масалаларини кейинга қолдириб келган. "Ярим тунга бир дақиқа қолди, биз ҳаракат қилишимиз керак", — дея қайд этди Жонсон.

 

Бош вазирнинг фикрича, кўмир, автомобиллар, пул ва молиялаш бўйича  мулоқотлардан аниқ ҳаракатларга ўтиш даври келди.

 

Бизга янги умид ва мақсадлар қанчалик қадрли бўлмасин, керак эмас. Аммо бизга аниқ мажбуриятлар ва уларни бажариш муддатлари зарур. Иқлим ўзгаришига доир муносабатларимизда биз осмондан тушишимиз керак, —  деган Жонсон.

 

Бундан аввал иқлим ўзгариши туфайли Ерда ҳаёт чидаб бўлмас даражага етиши хабар қилинганди.

custom img

Ҳиндистон мусулмонларига Ҳайит намозини жамоат жойларида ўқишни тақиқламоқда

Уттар-Прадешдаги масжидларда Ҳайит намозини навбат билан ўқиш тавсия қилинмоқда. Маҳаллий мусулмонлар эса полиция назорати, чекловлар ва ижтимоий тармоқлардаги босим сабаб хавотир кучайганини айтмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ҳожиларга тиббий ёрдам кўрсатишда дронлардан фойдаланмоқда

Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилган. Ушбу тизим 1,5 миллиондан ортиқ ҳожилар тўпланган гавжум йўллардаги тирбандлик муаммосини камайтиришга ёрдам бермоқда.

custom img

Буюк Британия Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Янги санкциялар пакети криптовалюта айирбошлаш шохобчалари ва “А7” тармоғига қарши қаратилган.

custom img

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини хатлашга рухсат берди

Эндиликда айрим маъмурий ишлар бўйича жаримани ундириш учун хориждаги россияликларнинг банк ҳисоблари ва бошқа активларига чеклов қўйилиши мумкин.

custom img

Россия армияси Киевга тизимли зарбалар беришни бошлайди — Лавров

Лавров ва Рубио Украина можароси ҳамда дипломатик алоқаларни муҳокама қилди.

custom img

Рубио Украинадаги можаро янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни Иккинчи жаҳон урушидан буён давом этаётган энг даҳшатли можаролардан бири деб атади.

custom img

Эрон президенти интернет чекловларини бекор қилишни буюрди

Мамлакатда интернет 87 кундан бери узилиб қолган.

custom img

Исроил Бош вазири Нетаняху касалхонага ётқизилди

У Қуддусдаги Хадасса Эйн Керем тиббиёт марказига олиб кетилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"