Мунтазам зерикиш руҳий касалликларни келтириб чиқаради
Инсон мияси шундай яратилганки, у ҳаракатсизлик ҳолатида бўлиши мумкин эмас, у доимо ишлашга муҳтож.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда ҳар бир инсон оғриқли зерикиш ҳиссини бошдан кечирмоқда. Одатий иш кунидаги йиғилишлар, конференция, офисдаги иш жараёнидан чарчайди ва зерикади. Баъзан зерикиш қизиқарли бўлмаган муайян шароитлар бўлган ҳолларда содир бўлади.
Мунтазам равишда кўп вақт давомида бўш қолиш ва зерикиш чидаб бўлмас депрессияни келтириб чиқаради.
Ҳар доим лоқайдлик ҳолатида бўлган, ўз касбий бурчини қизиқишсиз бажарувчи, кундалик нарсалардан завқ олмайдиган одам депрессиянинг пайдо бўлиши учун қулай имкон ярататиб беради.
Хўш, зерикиш руҳиятга қандай таъсир қилади?
Руҳий бузилишнинг пайдо бўлиш механизми оддий: диққат марказида бўлиши керак бўлган нарсага етарлича эътибор бермаслик, нима бўлаётганига қизиқмаслик, бўш вақтнинг ҳаддан ортиқ кўп бўлишидир.
Зериккан одам аввалига шунчаки салбий фикрларга берила бошлайди, кейин эса унга бутунлай ботиб қолади. Ғайрат, қизиқиш кўринишидаги чалғитувчи омилларнинг йўқлиги туфайли фикрлар ривожлана бошлайди ва депрессия белгиларини шакллантиради: апатия, меланколик, ёмон кайфият. Зерикиш туфайли бўш вақтни одам ўз ҳолатини таҳлил қилишга бағишлашни бошлайди, бу эса депрессив кўринишларни кучайтиради.
Бекорчилик ва зерикиш нафақат депрессиянинг ривожланиши учун, балки бошқа баъзи руҳий касалликлар: невроз, ташвиш, қўрқув ва фобияни келтириб чиқарадиган “зувала” ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Smart pinky” смартфон фойдаланувчилари орасида бармоқнинг деформацияси кучайиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади







