Спорт

“Барселона” клубида норозилик бошланди

Каталонияликлар клуб шифокорлари ишидан хавотирда.

“Барселона” клубида норозилик бошланди

 

Хабарларга кўра, футболчиларнинг жуда кўп жароҳат олишлари айнан шифокорларнинг муваффақиятсизлиги билан боғлиқ ҳисобланади.

 

Футболчилар жорий мавсумда жамоа шифокорлари билан қаттиқ тортишгани айтилмоқда. Шу билан бирга, тиббиёт штаби ходимлари “Барселона”нинг аввалги мураббийи Роналд Куман ва унинг ёрдамчилари билан ҳам баҳслашган.

 

Ҳозирда “Барселона” клубига янги мураббий сифатида сайланган Хави ҳам шифокорлар ишидан хавотирда эканлигини айтиб ўтган. У клубнинг спорт директори Матеу Алемани билан вазиятни муҳокама қилишга ҳам улгурган.

 

Ҳозирда “Барселона” шифохонасида 11 нафар футболчи даволанмоқда. Педри, Дембеле, Роберто, Гонсалес, Пике, Гарция ва Фатида оёқ мушаклари билан боғлиқ муаммолар бор. Нето гриппга чалинган, Агуэро эса юрак оғриғини бошдан кечирмоқда. Брайтwаите тиззасида операция қилинган бўлса, Дестда бел оғриғи мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона” клуби Испания чемпионатининг турнир жадвалида 17 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди.

 

Аввалроқ  Хави билан музокаралар кўнгилдагидек ўтгани ва инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишга ёрдам бермоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.