“Икки йўл” қисқа метражли фильми суратга олинди
Ушбу фильмда ота ва ўғил ўртасидаги муносабатлар, инсоний туйғулар акс эттирилган.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, агентлик буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан “Икки йўл” (“Two ways”) қисқа метражли фильми суратга олинди.
Маълумот учун: постановкачи режиссёрлар Мурад Гусейнов, Саддам Мехдиев, оператор Зикрилло Ҳикматов.
Қайд этилиишича, мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида озарбайжонлик ижодкорлар билан бирга яратилган.
Эслатиб ўтамиз, “Кино 5 кунда” танловида Испания, Филиппин, Япония, Ҳиндистон, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш киноижодкорлар иштирок этишди.
Аввалроқ ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм суратга олингани, Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси, “Меҳр” операциясига бағишланган ҳамда “Бир кунлик тўй” комедияси премьераси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.







