Яшаганингиз учун пул тўлайдиган давлатлар ҳақида эшитганмисиз?
Ҳа, адашмадингиз, шундай давлатлар борки, у ерга кўчиб борганингиз учун сизга давлат пул тўлайди.


Аляска, АҚШ
Бу ерда сиз ўзингизни Жек Лондон романи қаҳрамонларидан биридек ҳис қилиш имконига эгасиз. Олтин қидирасизми, балиқчилик кемасига ёлланасизми ёхуд ўз бизнесингизни ташкил этасизми: хоҳласангиз бўри терисини сотишингиз мумкин. Ҳукуматдан бу ерга кўчиб келганингиз учун 2000 АҚШ доллари олишни унутманг.
Утрехт, Нидерландия
Нидерландия ҳудудида сўзсиз даромад дастури ўтган 2016 йилдан амалда. Утрехт фуқаролари, ишласа-ишламаса, ойига 1 минг евро пул олишади.
Детройт, АҚШ
Ҳозирда, шаҳар том маънода ачинарли кунларни бошидан кечирмоқда. Бу ерда истиқомат қилиш, жиноятчилик кенг тарқалгани сабабли, хавфли ҳам бўлиши мумкин. Аммо, Америка Детройтни қаёқдаги жиноятчилар қўлига топшириш ниятида эмас. Шаҳарни тиклаш бўйича ишлаб чиқилган Ливе Довнтовн дастури тураржой харид қилувчиларга 20 минг доллар миқдорида фоизсиз кредит беришни йўлга қўйган.
Мисима, Япония
Мисима аҳоли пункти учта унча катта бўлмаган оролдан иборат. Бу 400га яқин одам учун анча кўп. Шу сабабли, вилоят муниципалитети бу ерга кўчиб келганларга илк 3 йилда ҳар ой минг долларга тенг маҳаллий пул тўлаб беради.
Ню-Ҳевен, Коннектикут
Давлат уй харид қилишни истаганларга 10 минг АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит беришни йўлга қўйган. Агар сиз у ерда 5 йил яшасангиз, давлат сизга берилган кредитдан воз кечади. Уй эса шубҳасиз, сизники бўлади.
Матсайкер ороли, Тасмания
Қачонлардир, болаликда денгиз соҳилида маёқ қоровули бўлишни орзу қилганлар учун энг муносиб жой. Тасмания оролининг нақ соҳилида жойлашган оролчада яшашни хоҳловчиларга мамлакат ҳукумати нафақат бепул уй, балки доимий иш ҳам беришни ваъда қилмоқда.
Понга, Испания
Испаниянинг Астурия князлигида мамлакатнинг энг қадимги қишлоқларидан бири мавжуд. У ерни маҳаллий аҳолининг тарк этиши мамлакат ҳукуматини жиддий ташвишлантирмоқда. Шу сабабли, минтақа маданиятини тиклаш мақсадида испанияликлар бу ерга кўчиб келишга аҳд қилган ёш оилага бир марталик 3 минг евро тўлашга қарор қилишди.
Аввалроқ Ўзбекистонга саёҳат учун талаб 46 фоизга ошгани, дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайдиган 7 та ажойиб қаҳвахона ҳамда Жаҳон мусулмонлари саёҳати индекси рейтингида Ўзбекистон 16-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди.







