Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани очиқланди
Қовун ва тарвуз экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 минг тоннага камайган.

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 21,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 79,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 33,1 минг тонна
— Россия – 20,1 минг тонна
— Қирғиз Р. – 13 минг тонна
— Украина – 5,6 минг тонна
— Латвия – 2,9 минг тонна
— Беларусь – 1,4 минг тонна
— Германия – 1,2 минг тонна
— Тожикистон – 1,1 минг тонна
— Молдова – 298,7 тонна
— Польша – 248,5 тонна
— Швеция – 56,1 тонна
Бундан ташқари, қайси ҳудуд қовун ва тарвуз экспортида етакчи эканлиги ҳам эълон қилинди.
— Хоразм вилояти – 12,7 минг тонна
— Андижон вилояти – 9,4 минг тонна
— Фарғона вилояти – 9 минг тонна
— Жиззах вилояти – 8,9 минг тонна
— Сирдарё вилояти – 8,8 минг тонна
— Қорақалпоғистон Р. – 8,6 минг тонна
— Тошкент вилояти – 8,1 минг тонна
— Наманган вилояти – 3,8 минг тонна
— Қашқадарё вилояти – 2,6 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 2,3 минг тонна
— Тошкент шаҳри – 2,2 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 2,1 минг тонна
— Бухоро вилояти – 471,0 тонна
— Навоий вилояти – 187,6 тонна
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 44та янги экспортбоп узум плантациялари яратилгани ҳамда Ўзбекистон 27,6 минг тонна гилос экспорт қилгани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







