Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қарийб 10 миллиардлик маблағ  талон–тарож қилинди

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қарийб 10 миллиардлик маблағ  талон–тарож қилинди

 

Қайд этилишича, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бюджет маблағларининг тўғри йўналтирилиши бўйича текширув ўтказилди.

 

Текширувда клиника мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадсиз сарф қилиниши, ўзлаштиришидаги ноқонуний фаолияти текширилди. Шунингдек, талон-тарож қилиш ҳолатлари, аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлаб келиниши, тиббиёт техникаларидан фойдаланиш, пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. 

 

Маълум бўлишича, клиника фаолиятида жами 9 млрд. 747 млн. 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 586.798.200 минг сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги фош этилди.

 

Бош прокуратура Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 447 та ширкатда 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолати аниқлангани ҳамда  Сергелида 325 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

“Долзарб 40 кунлик”: Ўзбекистонда ҳар куни 20 минг тоннагача чиқинди олиб чиқилмоқда

Тозалик ва ободонлаштириш ишлари 3,6 мингдан ортиқ маҳаллани қамраб олган.

custom img

Навоий шаҳaр ҳокимлиги АI ёрдамида тайёрланган ободонлаштириш суратлари учун узр сўради

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, материалларни тайёрлашда сунъий интеллект элементларидан фойдаланилган ва улар тегишли текширувдан ўтказилмасдан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

custom img

Татаристонда дрон ҳужумидан ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жабрланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган фуқароларни олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

custom img

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида рекорд қайд этилди.

custom img

Боғдодда 41 нафар қизга ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Ангренда Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 5,9 минг доллар олган шахс ушланди

У фуқарони ишга жойлаштириш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган.

custom img

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита БАД маҳсулотларини турли касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилиш қонунчилик талабларига зид эканини эслатди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Гаровдаги мулкни эса яширишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"