Ўзбекистон

Тадбиркорнинг 1 миллиард сўмини қўлга киритган фирибгар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорнинг 1 миллиард сўмини қўлга киритган фирибгар ушланди

 

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

 

Текширув давомида, фуқаро О.У. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсад қилиб, “C-Д.” МЧЖ раҳбари А.нинг  ишончига киради.

 

Унинг ҳисобида 2 миллиард сўм бўлган пластик картасини олиб, пул маблағини нақдлаштириб олади.

 

Шундан сўнг  А.га 1 миллиард сўмини қайтариб, қолган маблағини  алдов йўли билан қайтармасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов-суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижонда виртуал фирибгар қўлга олингани ҳамда Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 миллион сўм ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Ўзбекистонлик олима Халқаро Математика Иттифоқи қўмитаси аъзолигига сайланди

АҚШда ўтган Халқаро Математика Иттифоқи Бош Ассамблеясида олима Умида Балтаева нуфузли қўмита таркибига сайланди.

custom img

Тошкентда “закладка” орқали наркотик тарқатган украиналиклар ушланди

Уч нафар хориж фуқароси уйида 2,4 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда 24 ёшли йигит автомашинадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Марҳумнинг яқинлари воқеа иштирокчиларининг кўрсатмалари бир-бирига мос келмаётганини айтиб, ҳолатни ҳар томонлама ўрганишни талаб қилмоқда.

custom img

Самарқандда “закладка” орқали гиёҳванд модда тарқатган 44 нафар наркокурер қўлга олинди

21 та геолокацияга яшириб қўйилган, қарийб 1 500 дозага тенг мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

custom img

Россия чеклов қўйган Ўзбекистоннинг 5 та экспортчи корхонаси текширувдан ўтказилмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Россия билан ҳамкорликда камчиликларни бартараф этиш ва чекловларни бекор қилиш устида ишламоқда.

custom img

Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилгани йўқ — МИБ

МИБ собиқ агентлик ходимларини ишга тиклаш бўйича ижро ишлари тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

custom img

“Нурафшон илм-фан ва юксак технологиялар марказига айлантирилади” — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Тошкент вилояти жамоатчилиги вакиллари билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Нурафшон махсус техника” корхонаси фаолияти билан танишди

Давлат раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимларни кўздан кечирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"