Жаҳон

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди



АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Европа етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан тинчлик келишувига эришишга чақирди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабардор манбаларга таяниб хабар берди.


Нашр маълумотларига кўра, Берлинда Европа Иттифоқи етакчилари учрашуви бўлиб ўтаётган вақтда Трамп уларга Air Force One самолётидан қўнғироқ қилган. Суҳбат давомида у Путиннинг урушдан чарчаганини ва бир неча ой аввал рози бўлмаган айрим ён беришларга энди тайёр эканини айтган.


Шунингдек, АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз мамлакатларининг эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.


Бироқ Путин Трамп билан учрашувдан кейин ҳам аввалги талабларини, жумладан, Украина қўшинларини Донбассдан олиб чиқиш шартини такрорлаган. Шунингдек, у Қрим кўпригига берилган зарбалардан кейин чекланган сулҳ бўйича музокараларни қайта бошлаш имкониятини рад этиб, жавоб ҳужумларини ваъда қилган.


Европа давлатлари раҳбарлари эса Украинани молиялаштиришда давом этиш ниятларини тасдиқлаган. Германия канцлери Фридрих Мерц Путин, Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Шэньчжэньдаги учрашувини «фотосуратга тушиш учун баҳона» деб атаган. Франция президенти Эммануэль Макрон эса Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.


АҚШ президентининг махсус элчилари Жаред Кушнер ва Стив Виткофф Вашингтон Европа иштирокида тинчлик келишувига эришишга умид қилаётганини билдирган.


Кушнернинг айтишича, АҚШ Россияни НАТО Низомининг 5-моддасига ўхшаш тарзда Украина учун Ғарб хавфсизлик кафолатларини қабул қилишга яқинлаштиришга муваффақ бўлган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

Исроил АҚШдан Эронга 4–7 кунлик ҳаво ҳужумларида иштирок этишни сўрамоқда.

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон бош вазири Озарбайжон билан тинчлик ўрнатилгач, ўз миссиясини бажарилган деб ҳисоблашини айтди.

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

Табиий офатлар глобал иқтисодиётга 4,7 триллион доллар зарар етказган.