Ўзбекистон

Владимир Путиннинг Россия ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

"Ушбу икки томонлама тадбир нафақат Россия Федерацияси субъектлари ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, балки чуқур ва жадал, ҳақиқатдан кўп қиррали стратегик шериклигимизни мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга ва жуда зарур, деб ҳисоблайман"-  Владимир Путин

Владимир Путиннинг Россия ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми иштирокчиларига мурожаат  йўллади

-Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида иккинч ўринни эгаллаб, унинг етакчи савдо шерикларидан биридир. Ҳатто пандемия шароитида ҳам иқтисодий ҳамкорлигимиз ривожланишда давом этмоқда. 

2020 йилда товар айирбошлаш қарийб 16 фоизга кўпайди ва 6 миллиард долларга яқинлашди. Жорий йилнинг 9 ойида эса ўсиш 6 фоиздан ортиқни ташкил этди. 

Бунда айнан ҳудудлараро ҳамкорликнинг хизматлари катта. 

Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фаол иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган Россия ҳудудлари қаторида Москва, Санкт-Петербург, Татаристон, Челябинск, Москва, Иваново ва Самара вилоятларини айтиб ўтиш жоиз. 

Кейинги йиллардаги ўзаро манфаатли кооперацияга Тошкент металлургия ва Қандим газни қайта ишлаш заводлари барпо этилгани, Ўзбекистонда “Ростсельмаш” иштирокида комбайн ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилганини мисол қилиб келтириш мумкин. 

Россия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган асосий инвесторлардан биридир. Бугунги кунда умумий қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган 150 дан зиёд қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Россия сармояси иштирокида ташкил этилган корхоналар сони кейинги 4 йилда 2,5 баробарга кўпайди ва 2000 тадан ошди. 

Жумладан, апрель ойида Ўзбекистонда ўтган ҳамда Россиянинг 13 та ҳудуди иштирок этган Иннопром – Катта саноат ҳафталиги якунида қарийб 130 миллион долларлик 21 та битим имзоланганини таъкидлаб ўтмоқчиман. 

Ўзбекистонлик дўстларимиз ҳам ўз навбатида Россиядаги ҳамкорлар билан алоқаларни фаоллаштиришга қизиқиш билдираётганини олқишлаймиз, албатта. Охирги 2 ойнинг ўзида Ўзбекистон делегациялари Россиянинг 20 та ҳудудига ташриф буюргани ҳам бу ҳақда далолат беради. 

Бундай ҳамкорликнинг салоҳияти ғоят катта. Тўғридан-тўғри кооперация қилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, инновацион технологиялар соҳаларида ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. 

Ўзбекистонлик ҳамкорларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида янада яқинроқ иштирок этиши ҳамкорликни чуқурлаштириш учун яхши истиқболлар очиши мумкин. 

Ўтган йил охирида Ўзбекистон интеграциявий бирлашмамизда кузатувчи мақомини олди. Ишончимиз комилки, бу Ўзбекистонга ҳам, ЕОИИга аъзо бошқа давлатларга ҳам реал манфаат келтиради. 

Ҳудудлараро алоқалар иқтисодиёт ва савдо соҳалари билангина чекланиб қолмади, албатта. 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ва ўрмон хўжалиги, биохилма-хиллик, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар бўйича ҳамкорликда ҳам катта тажриба тўпланди. 

Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ ўткир экологик муаммоларни ҳал қилиш, бутун Оролбўйининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш борасида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида гуманитар соҳадаги алоқалар фаол кенгайиб бормоқда, фан, таълим ва ёшларга оид алмашинувлар кўлами ошмоқда. 

Шу ва бошқа кўплаб муҳим масалалар шу кунларда Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўтаётган иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида муҳокама қилинмоқда. 

Дарвоқе, Ўзбекистонда Россия олий таълим даргоҳларининг 14 та филиали ва ваколатхонаси ишлаб турибди. Келгуси йилдан уларнинг сони 16 тага етади, Тошкентда эса Санкт-Петербург давлат университетининг филиали иш бошлайди. 

Ўзбекистон боғча ва мактабларида рус тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар ҳам тайёрланмоқда.

Сўзимни якунида Ҳудудлар форуми Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама янада ривожлантириш, давлатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатдорлик алоқаларини Россия ва Ўзбекистон халқларининг фаровонлиги йўлида мустаҳкамлаш учун аниқ амалий самара беришига ишонч билдирмоқчиман. 

Форум ташкилотчилари ва барча иштирокчиларига миннатдорлик билдираман ва муваффақият тилайман. 

Эътиборингиз учун раҳмат. 

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"