энг долзарб

Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи очиқланди

Бунда тухум (ўн донаси), сут, картошка, кунгабоқар ёғи, буғдой уни, шакар нархларининг ўзгариши келтирилган.

Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи очиқланди

 

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021 йил 10—17 ноябргача бўлган даврда Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлили вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида ўтказилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.


Жумладан, республикада гуручнинг ўртача нархи таҳлил этилаётган даврда 0,2 фоизга пасайиб, 17 ноябрь ҳолатида бир килограмм гуруч 9 912 сўмни ташкил қилган. Ўртача нархлар даражаси Қорақалпоғистонда 6 520 сўмдан Тошкент шаҳрида 11 604 сўмгача бўлган диапазонда бўлган. Гуруч нархининг пасайиши (килограмм учун) деярли барча ҳудудларда кузатилган.

 

Қайд этилишича, пасайиш Сурхондарёда (1,1 фоиз), Хоразм (0,8 фоиз), Сирдарё (0,5 фоиз), Самарқанд (0,4 фоиз), Жиззах (0,1 фоиз), Бухоро (0,1 фоиз) вилоятларида ва, шунингдек, Қорақалпоғистонда (0,8 фоиз) кузатилган.

 

Шунингдек, мол гўшти нархининг пасайиши Бухоро (-1,1 фоиз), Қашқадарё (-0,7 фоиз), Жиззах (-0,4 фоиз), Самарқанд (-0,1 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда (-0,6 фоиз) кузатилган. Вилоятлар кесимида Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида суякли мол гўшти нархи аввалги ҳафтага нисбатан ўзгармаган.

 

Туманлар кесимида бир килограмм суякли мол гўшт нархининг юқорилиги бўйича Оҳангарон (72 500 сўм/кг), Янгийўл (72 000 сўм/кг), Қуйичирчиқ (71 129 сўм/кг), Хива (71 000 сўм) ва Урганч (70 500 сўм/кг) туманлари топ 5 таликдан ўрин олган.

 

Таҳлил натижаларида айтилишича, шу давр мобайнида суякли мол гўшти ва гуруч нархларининг пасайиши қайд этилган.

 

Туманлар бўйича бир килограмм гуруч нархининг юқорилиги бўйича Тошлоқ (12 727 сўм/кг), Ёзёвон (12 700 сўм/кг), Янгийўл (12 667 сўм/кг), Юқоричирчиқ (12 500 сўм/кг) Учтепа (12 463 сўм/кг) туманлари топ 5 таликдан ўрин олган.

 

Таҳлил қилинаётган даврда тухум (ўн донаси), сут, картошка, кунгабоқар ёғи, буғдой уни, шакар нархларининг ўзгариши келтирилган. Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг юқори ўсиши қуйидаги маҳсулотлар учун қайд этилган:

 

  • тухум ўн донаси Бухоро (3,2 фоиз), Андижон (1,8 фоиз), Тошкент (1,3 фоиз), Қашқадарё (1,3 фоиз) вилоятларида;

 

  • сут Бухоро (2,2 фоиз), Жиззах (1,4 фоиз), Тошкент (28,3 фоиз), Наманган (0,7 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда (1,0 фоиз);

 

  • шакар Андижон (2,5 фоиз), Бухоро (2,0 фоиз), Тошкент (1,5 фоиз), Жиззах (0,9 фоиз), Наманган (0,8 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида (1,2 фоиз);

 

  • кунгабоқар ёғи Жиззах вилоятида (0,1 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (0,9 фоиз);

 

  • ун Бухоро (1,3 фоиз), Хоразм (0,9 фоиз), Сирдарё (0,7 фоиз), Қашқадарё (0,6 фоиз) ва Фарғона (0,6 фоиз) вилоятларида;

 

  • картошка Самарқанд (4,2 фоиз), Сирдарё (4,5 фоиз) Андижон (3,3 фоиз), Бухоро (2,7 фоиз), Тошкент (2,2 фоиз) вилоятларида.

 

 Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари минимал-максимал нархи маълум қилинганди

 

Аввалроқ Ўзбекистонда 61 та бозор комплекси сотилиши ва уларнинг 12 таси тугатилиши, истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 % га арзонлашгани ҳамда дунёда йил бошидан буён илк бор озиқ-овқат нархлари пасайгани ҳақида маълумотлар тақдим қилинганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"