Ўзбекистон

Аҳоли иш ва электр энергияси билан таъминланади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Аҳоли иш ва электр энергияси билан таъминланади

 

Унда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, соҳада келгусида амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди.

 

"Глазгода ўтказилган Иқлим бўйича халқаро саммитда Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтиришни ташаббус қилди. 

Ўтган уч йилда қайта тикланувчи энергия учун ҳуқуқий база шакллантирилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди. 

Натижада,  3 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар ҳисобига 2,9 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари бошланди" - деди давлатимиз раҳбари.

 

Шунингдек, Президент тадбир давомида муқобил энергетикани ривожлантиришдаги вазифаларни аниқ белгилаб берди.

 

Унга кўра: 

 

- шамол ва  қуёш электр станциялари қувватини 2026 йилга қадар 8 минг мегаваттга етказиш;

 

- йирик саноат корхоналарида қайта тикланувчи ўз энергия манбаларини ташкил этишига шароит яратиш, аҳоли ва тадбиркорларни қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишини қўллаб қувватлаш;

 

- 8 минг мегаваттли электр станцияларини қуришда ишлатиладиган 6 миллиардлик хом-ашё материалларини маҳаллийлаштириш чораларини кўриш;

 

- қурилишлар натижасида 1 минг нафар муҳандис, қарийб 3 минг нафар ўрта бўғин мутахассисларига яратиладиган иш ўринлари учун муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида  йил якунига қадар Навоийда қайта тикланувчи энергия соҳасида кадрлар тайёрлаш марказини ишга тушириш, Навоий ва Сирдарёдаги ўқув марказларида халқаро стандартлар асосида йилига 200 нафар малакали мутахассис тайёрлаш йўлга қўйиш каби муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.