Cаломатлик

"Кеча бир бемор машинада клиник ўлим ҳолатига тушди"— ССВ ҳолат юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани тез тиббий ёрдам станцияси шифокорларининг видеолавҳаси тарқалди. Унда станциянинг икки ходимаси тез ёрдам “Damas”ининг хизматга яроқсизлиги ҳақида шикоят билдирганди.

"Кеча бир бемор машинада клиник ўлим ҳолатига тушди"— ССВ ҳолат юзасидан изоҳ берди

 

“Биз тез ёрдам халққа фойдамиз тегсин, одамлар шифо топсин, деб ҳаракат қиляпмиз. Лекин тепадаги Соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар, автомобиль бўйича масъуллар бизни ҳам тушунса бўларди. Беморлар учун дори-дармонларимиз етарли, лекин машина томондан жуда қийналяпмиз.

Кеча бир бемор машинада клиник ўлим ҳолатига тушди. Лекин йўллар тирбанд, автомобилнинг на мигалкаси бор, на сигнализацияси ишлайди. Ҳатто сигнал ҳам ишламайди, рация йўқ. Ҳеч ким йўл бермайди! Энди бошимизни деразадан чиқариб “йўл беринг” деб бақириб кета олмаймиз-ку?!

Машинанинг орқасига кимнидир ўтқизадиган бўлсак, эшиги қулфланмайди. Беморнинг ўзи ҳам тушиб қолиши мумкин. Ким ўз яқинини шу машинага ортишни хоҳлайди?!” – дейилади мурожаатда. 

 

Иккинчи шифокор ҳам шу “Damas”да бемор клиник ўлим ҳолатига тушгани ва қийин аҳволда қолгани ҳақида гапирди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот котиби Фурқат Санаев юқоридаги ҳолатга расмий изоҳ билдирди.

“Шифокорларимизнинг эътирозлари ўринли, шу сабабли ушбу мурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалган куннинг ўзидаёқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни дарҳол назоратга олди.

Аниқланишича, чиндан ҳам Янгийўл туман тез тиббий ёрдам бўлимининг давлат рақами 10 236 DAA бўлган “Damas” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси эскириб, яроқсиз ҳолга келган. Хусусан, ўрганиш давомида автотранспорт воситасининг орқа эшиги яхши ёпилмаслиги, овоз чиқарувчи (сирена-сигнал) мосламаси ҳамда огоҳлантирувчи чироқ (мигалка)лари ишламаслиги маълум бўлди. Шу сабабли техник носоз тез тиббий ёрдам автомашинаси захирага олиниб, техник соз ҳолатдаги автомашина билан алмаштирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган автобазасига қарашли Янгийўл туман филиали бўлими механиги Р.Н. ўз ишига совуққонлик билан қарагани учун лавозимидан озод этилди”, – дейди Ф.Санаев.

 

Маълумот учун, ўтган 2020 йилда Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станциясига 150 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган автомашиналар харид қилинган.

 

Аввалроқ ССВ тасарруфида махсус "Сall-марказ" ишга туширилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

"Кеча бир бемор машинада клиник ўлим ҳолатига тушди"— ССВ ҳолат юзасидан изоҳ берди | Zamon.uz