Жаҳон

Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Бунга коронавируснинг кескин кўпайиши сабаб бўлди.

Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

 

Нью-Йоркда СOVID-19 инфекцияси кўпайиб бораётгани сабабли 2022 йил 15 январгача фавқулодда ҳолат эълон қилди.

 

Хабарда айтилишича, коронавируснинг 2020 йил апрелидан бери штатда кузатилмаган даражада тарқалиши, шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ касалхонага ётқизиш сонининг кучли ўсиши ва касалхона имкониятларини таъминлашга мувофиқлаштирилган ёндашув зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, бутун Нью-Йорк штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

 

Фармонга кўра, соғлиқни сақлаш бошқармаси келаётган қиш мавсумида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши муносабати билан касалхоналарда етарли ўринларни таъминлаш мақсадида оғир бўлмаган ва шошилинч бўлмаган муолажалар билан таъминлашни чеклаши мумкин.

 

Фармон 3 декабрь, жума кунидан кучга киради. Бу, шунингдек, давлатга пандемияга қарши курашиш учун ҳар қандай муҳим материалларни тезроқ сотиб олишга имкон беради.

 

Аввалроқ, ЖССТ Жанубий Африкада қайд этилган вируснинг янги штаммига "Омикрон" ден ном бергани ҳамда Россия ушбу мутация сабаб 28 ноябрдан бошлаб бир қатор давлатлар билан чегараларни ёпгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.