Сиёсат

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади

Кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда тегишли соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот бермоқда.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади

 

Йиғилишда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

 

- бир йил давомида доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” тузилади;

- ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади. 

- ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади;

- уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

- Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

"Ушбу тизимни самарали йўлга қўйишга барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари масъул", — деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилишини таъкидлаганди.

custom img

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

custom img

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Тбилисда Грузия Президенти ҳамда Бош вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Президент Администрацияси раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"