Жамият

Агар шифокор бемор талабини асоссиз рад этса маъмурий жавобгарликка тортилади

Муассасада шифокорлар оғриб турган касалга ёрдам бермай, уни қабул қилмаса ёки даволамаса, бунинг учун жавобгарлик борми?

Агар шифокор бемор талабини асоссиз рад этса маъмурий жавобгарликка тортилади

 

Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш —фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс. 59-1-модда.

 

Мазкур моддага биноан, ҳеч қайси шифокор ёки тиббиёт вакили асоссиз беморнинг талабини рад эта олмайди. Агар шундай ҳолат юз берса унда БҲМнинг 3 баробаридан 5 баробаригача жарима тўлайди. Бу 810 минг сўмдан 1 млн. 350 минг сўмгача миқдордаги сумма ҳисобланади.

 

Агар мазкур тартиб мансабдорлар томонидан бузилган бўлса, унда улар БҲМнинг 5 баробаридан 10 баробаригача, яъни 1 млн. 350 минг сўмдан 2 млн. 700 минггача миқдордаги жаримага тортилади.

 

“Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам 1 йил давомида яна такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, агар бу шахс мансабдор шахс бўлса, унга нисбатан 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, — дейди амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев. 

 

Аввалроқ агар ижарага олувчи вафот этса, унинг яқинлари марҳумнинг қарзига “меросхўр” бўлмаслиги ҳамда ҳоким мактаб директорини ишдан бўшатишга ҳаққи йўқлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"