Cаломатлик

Она хаста фарзандига жигарининг бир бўлагини берди

Операция 12 соатдан ортиқ давом этди.

Она хаста фарзандига жигарининг бир бўлагини  берди

 

Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор Кароли синдромига чалинган беморда мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди. Бу ҳақда ССВ маълумот берди.

 

Ушбу жарроҳлик амалиёти ўзбекистонлик шифокорлар томонидан мустақил амалга оширилди. Жарроҳлик амалиётида навоийлик 18 ёшли Ферузбек Шамсиддиновга 44 ёшли онаси Гулчеҳра Юлдашеванинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилди.

 

Маълум бўлишича, Ф.Шамсиддиновда Гептит "В" касаллигининг камдан кам учрайдиган оғир тури аниқланган.

 

Шифокорлар тавсияси билан тиббий муолажалар олган. Бироқ аҳволида ижобий ўзгариш бўлмаган. Шундан сўнг Бухоро вилоят клиник шифохонасида қайта тиббий текширувлардан ўтган. Якуний таҳлиллардан кейин шифокорлар жигарда жиддий хасталик борлиги ва бу касалликни Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида операция орқали даволаш мумкинлигини айтишган.

 

Бухоролик шифокор Азимжон Усмоновнинг айтишича, Кароли синдроми камёб касаллик бўлиб, ҳар миллион кишининг биттасида аниқланади. Бемор ёш бўлгани, касаллик ирсий экани ҳамда ҳеч қандай вирусли инфекция йўқлиги сабабли Ферузбек операциядан сўнг ўзини тез тиклаб олади. Донорликка беморнинг онаси текширилганда жигарнинг бир бўлагини олиш учун барча кўрсаткичлар мос келган. Бироқ аёл ортиқча вазнга эга бўлгани учун бир ой ичида 10 килограммга озишига тўғри келган.

 

Ҳозир ҳар иккала беморнинг ҳам аҳволи яхши, донор эса палатага олинган.

 

Аввалроқ, Ўзбекистонда бир йилда 50 та жигар трансплантациясини амалга оширилиш режалаштирилгани ҳамда Бухоролик жигар циррози билан хасталанган беморга акасининг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.