Жамият

Истиқболда Ўзбекистонда йилига 50 та юрак кўчириб ўтказилади

Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинади.

Истиқболда Ўзбекистонда йилига 50 та юрак кўчириб ўтказилади

 

 

   Сенат матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади.

 

 Хабарда айтилишича, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида «Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, унинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

   Сўнгги йилларда мазкур соҳада олиб борилган ислоҳотлар мамлакатда буйрак, жигар ва ўзак ҳужайрасини кўчириб ўтказиш амалиётини йўлга қўйилишига имконият яратди. Натижада бугунги кунгача республикада 700 дан ортиқ ана шундай операция муваффақиятли бажарилди.

 

Ўзбекистонда 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари, яъни 10 фоизи жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда жами 10 та жигар трансплантацияси амалга оширилди.

 

   Режага кўра, йилига 250 та буйрак кўчириб ўтказиш, 50 та жигар трансплантациясини амалга оширилади. Шунингдек, юрак трансплантацияси йўлга қўйилади ва йилига 50 та мана шундай мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Ўпка кўчирилишига эҳтиёжи бор 30 нафар инсон шу турдаги операциядан ўтади, — дейилади Сенат хабарида.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"