Жаҳон

Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда

БМТ тузилмалари орқали 165 миллион доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам тарқатилган

Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда

 

Британия ҳукумати “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, очлик хавфи остида қолган Афғонистон аҳолисига ёрдам бериш учун маблағ йиғишда хайрия ташкилотларини қўллаб-қувватламоқда.

 

 Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Британия Ташқи ишлар вазири  Лиз Трусс ушбу ёрдамдан асосий мақсад ҳақида гапирди:

 

“Британияликлар ақл бовар қилмайдиган сахийлик кўрсатди. Бирлашган Қироллик Афғонистон халқи учун қўлидан келган барча ишни қилишга бел боғлади. Биз бу йўл билан ҳаётни сақлаб қолиш, аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш ва минтақада барқарорликни таъминлаш учун ёрдамимизни икки баравар оширдик”.

 

Нотинч сиёсий муҳитда, иқтисодий инқироз, қурғоқчилик, озиқ-овқат танқислиги ва пандемия шароитида яшаётган афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Буюк Британия ўзининг  13 та энг яхши хайрия ташкилотларини хайрия қилишга чақирди.

 

Ушбу ташкилотлар Афғонистондаги вазият қишда 8 миллион одам очлик таҳдиди ва кейинги 3 ойда 5 ёшгача бўлган 1 миллионга яқин боланинг ўлими хавфи билан боғлиқ ҳолда “шошилинч чора кўришни” талаб қилишини таъкидлади.

 

Британия ҳукумати август ойида “Толибон” ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин 2021 йилда 378 миллион доллардан кўпайган афғон аҳолисига кенгроқ ёрда бериш мақсадида 13,2 миллион доллар ажратади.

 

Маълумот учун: шу йил баҳорда АҚШ ўз қуролли кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлаганди.

 

15 август куни радикаллар Кобулга жангсиз киришади, президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентябрь куни "Толибон" бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатганликларини эълон қилади, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон”га  БМТ  Бош Ассамблеясида ўрин берилмаслиги ҳамда Термизда Афғонистонга ёрдам бериш мақсадида махсус логистик марказ тузилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда | Zamon.uz