Жамият

Йўлдан топиб олган нарсангизни эгасига қайтармасангиз маъмурий жазога тортиласиз

1 млн. сўмлик телефон топиб олдим. Уч марта “кимники” деб бақириб айтсам, ўзимники бўладими? Мутахассис жавоби.

Йўлдан топиб олган нарсангизни эгасига қайтармасангиз маъмурий жазога тортиласиз

 

Ўзбекчиликда йўлда топиб олинган нарса уч марта “кимники” деб бақириб айтилгандан сўнг, "агар эгаси чиқмаса топган одамники бўлади" деган тушунча бор. Буни “топган тополоқники” деб таърифласа ҳам бўлади, бироқ қонунда бундай тартиб таъқиқланади.

 

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, топиб олинган нарсани эгасига қайтарган маъқул.

 

"Агар йўлда кетаётиб, 1 млн. сўмлик телефон ёки шунча миқдорда пул топиб олсангиз, дарров уни яқин атрофдаги Ички ишлар бўлимига, ёки Ички ишлар профилактика инспекторига олиб бориб топширинг. У ҳар қанақасига ҳам сизники бўлолмайди". – дейди мутахассис.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 62-моддасига асосан топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Яъни БҲМни 270 минг сўм деб айтсак, унинг уч баробари 810 минг сўм бўлади. Демак, топиб олинган нарса қиймати белгиланган миқдордан кўп бўлса, уни ўзида сақламаган маъқул. Чунки топилмани узоқ муддат ўз ёнида сақлаб юриш “бировнинг мулкини яшириш” деб баҳоланади ва жарима солинишига олиб келади.

 

“Ўша телефонни ёки 1 млн. сўмлик пулни олиб, индамасдан чўнтакка солиб кетаверсангиз ва бу ҳолат атрофдаги камерага тушиб қолган бўлса, тамом. Топиб олинган телефон ёки пулни ҳам қайтарасиз, унга қўшиб давлатга МЖтК 62-моддаси бўйича қўшимча жарима ҳам тўлайсиз”, - дейди Саидали Мухторалиев.

 

Эслатма. Бировнинг мулки бировга юқмайди. Ҳужжатда белгиланган суммадан кўп бўладими, кам бўладими, фарқи ёқ, эгасига қайтарилиши керак. Бу бир тарафдан адолатга, иккинчи тарафдан инсонийликка тўғри келади.

 

Аввалроқ ҳоким мактаб директорини ишдан бўшатиши мумкинмаслиги бўйича мутахассис жавоб бергани ҳамда агар шифокор бемор талабини асоссиз рад этса маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.