Ўзбекистон

“Бахшичилик санъати” Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига кирди

Номинацион пакет Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йилда Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита (НМММҲҚ) сига тақдим этилганди.

“Бахшичилик санъати” Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига кирди

 

Икки йил давомида UNESCO` ишлари бўйича Миллий комиссия ва Ўзбекистоннинг Париждаги доимий делегацияси масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур элементни тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

 

“Бахшичилик санъати” номинациясининг тақдимоти бош вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг UNESCO` ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси томонидан ўтказилди.

 

Тадбир иштирокчиларига ушбу санъат турини асраб-авайлаш ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бунда Президентимиз раҳбарлиги остида сўнгги йилларда “Бахшичилик санъати” ни қайта тиклаш, жумладан, Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган “Бахшичилик санъати” халқаро фестивалини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Жаҳон сивилизациясида Бахшичилик санъатининг тутган ўрни” мавзусидаги анжуманнинг муҳим хулосалари, бахшичиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, ушбу санъат турини келажак авлодга муносиб етказиш мақсадида ихтисослаштирилган коллеж ва олий ўқув юртларида ёш бахшиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ҳам муҳокама марказида бўлди.

 

Тадбирда Ўзбекистон ҳудудида бахшичиликнинг ривожланиш тарихини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди. НМММҲҚ ушбу элементни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни аккламация (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишларсиз маъқуллади.

 

Баҳолаш комиссияси вакилларининг фикрича, Бахшичилик санъати ноёб тарихий-маданий мерос бўлиб, номинациялар тўплами ушбу миллий элементни Номоддий маданий мероснинг Репрезентатив рўйхатига киритиш учун барча мезонларга жавоб беради. Қабул қилинган қарор UNESCO` кўмагида Бахшичилик санъатини асраб-авайлаш, кўпайтириш ва тарғиб қилиш чора-тадбирларини миллий ва халқаро миқёсда янада кучайтиришга хизмат қилади.

 

“Бахшичилик санъати” Ўзбекистон Республикаси томонидан Репрезентатив рўйхатга киритилган номоддий маданий мероснинг олтинчи элементи бўлди.

 

Келгуси йилларда “Ўзбекистон кулолчилик мактаби” миллий элементлари, шунингдек, бошқа давлатлар билан “Ҳунармандчиликнинг анъанавий услуби” ва “Рубоб чалиш”, “Марказий Осиёда анъанавий каштачилик услуби”, “Хўжа Насриддин қиссаларини айтиш анъанаси” каби кўп миллатли номинацияларни НМММҲҚ муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

 

UNESCO`нинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси ХВИ сессияси 13-18 декабрь кунлари Ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасида виртуал режимда ўтказилмоқда.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"