Ўзбекистон

Ўзбекистондан хорижга кетадиган муҳожирларга 1000 АҚШ доллар эквивалентида кредит берилади

Ушбу кредитни олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузиш лозим.

Ўзбекистондан хорижга кетадиган муҳожирларга 1000 АҚШ доллар эквивалентида кредит берилади

 

Мазкур кредит мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бошлаш билан боғлиқ дастлабки харажатларни тўлаш учун мўлжалланган.

 

Бунда меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда 2 миллион сўм миқдорида 1 йил муддатга берилади:

 

-2020 йил 1 январдан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида;

- 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкада.

 

Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

 

➖банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

➖қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти;

➖меҳнат органининг илтимосномаси.

 

Суғурта компанияларига йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар ҳам берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун патент нархи ўзгаргани ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган меморандум муҳожирликдаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Қашқадарёда 9 ёшли болани дарёдан қутқарган ФВВ ходими тақдирланди

Маёр Ҳусниддин Шараповга "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони ва пул мукофоти топширилди.

custom img

“Бошланғич таълим она тилида бўлиши керак” — Алишер Қодиров

Қодиров бошланғич босқичнинг бошқа тилда ўқитилиши болага салбий таъсир кўрсатишини алоҳида такидлкади.

custom img

Андижонда 19 йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Оилавий келишмовчилик сабаб ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди.

custom img

Халқаро ташкилотлардаги ўзбекистонликлар мамлакат нуфузини юксалтирмоқда — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари Венада халқаро ташкилотларда ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

custom img

Саида Мирзиёева БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари билан учрашди

Томонлар аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ходимни пора олмагани учун мукофотлаш ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри  — Антикоррупция агентлиги

Қонун устуворлигининг таъминланиши ходимларнинг функционал мажбурияти экани билдирилди.

custom img

Сергели автомобиль бозори бузилмайди — ҳокимлик

Бозорда кенг кўламли модернизация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия парламентида кенгаш раислари билан учрашув ўтказди

Учрашувларда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"