Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан яна бир шафқатсизлик аниқланди

“Меҳр вa Оқибат” нодавлат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ИИВга чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан яна бир шафқатсизлик аниқланди

 

“Меҳр вa оқибат” нодавлат ташкилотининг “Ишонч телефони”га Тошкент шаҳрида яшовчи фуқародан видеохабар юборилган. Видеода итлар жанги вa уларга нисбатан қилинган шафқатсизликлар акс этган.

 

14 сониялик видеода ўрта ёшли эркак тирик ит орқа оёқларини боғлаб занжир ёрдамида дарахт шохига илиб терсини шилган. Қонга беланган ит орқа оёқларидаги етишмаётган терисини оғриқдан ялашга ҳаракат қилаётган вақт эркак таёқ билан итнинг бош қисмига зарба берган. Шундан сўнг қолган терсини шилиш билан бирга итнинг ҳушини йўқотишини бир неча сония кутган. Ит осилган холда аянчли ўлим топган.

 

1 дақиқа давом этадиган иккинчи видеотасвирда ўсмир йигит итни бўйин қисмидан арқон билан боғлаб, футбол дарвозаси устунига осиб қўйган. Арқондан бўғилиб ҳушидан кетган ит ҳам бош вa тана қисмига тушган зарбалардан аянчли ўлим топган.

 

Ушбу видеоларни юборган мурожаатчи кейинроқ “Меҳр вa оқибат” нодавлат ташкилотига ариза билан мурожаат қилиб чора кўришни сўраган.

 

Қабул қилинган ариза вa мавжуд видео далиллар, шунингдек, Телеграмдаги гуруҳлардан келган ҳаволалар асосида “Меҳр вa Оқибат” нодавлат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Эндиликда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар, шунингдек, шафқатсиз муносабатда бўлишни тарғиб қилувчи шахслар юридик жавобгарликка тортиладилар.

 

Аввалроқ вояга етмаган боланинг мушукка нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлгани ҳамда Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида хабар берилганди. 

Муножат Валиева

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.