1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ўзбекистонда энди ҳайвонлар қаттиқ ҳимоя қилинади: уларга нисбатан шафқатсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Бағрикенглик, гендер тенглиги, сунъий интеллект масалалари инсон ҳуқуқларининг асосий тамойилига айланмоқда.

Ўзбекистонда энди ҳайвонлар  қаттиқ ҳимоя қилинади: уларга нисбатан шафқатсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

 

Лекин ҳайвонларга бўлган эътибор ва муносабат-чи? Орамизда ким кўчадан арава тортиб ўтаётган эшакка ачинмаган?

 

Шу йилнинг 25 августида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига, хусусан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жиноий жавобгарликка ўзгартиришлар киритилди. Энди қоидабузарлар 12 миллион сўм миқдорида жарима ёки 6 ойгача қамоқ билан жазоланади. Илгари жарима энг кам иш ҳақининг 1/2 бараваридан 2 бараваригача эди.

 

Ҳайвонлар  ҳуқуқлари Европа ҳайвонларни ҳимоя қилиш конвенциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра:

 

1. Ҳеч ким ҳайвонга кераксиз оғриқ, азоб ёки зарар етказишга ҳақли эмас.

2. Уй ҳайвонини қаровсиз ташлаб кетишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳайвонлар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ҳатто уйсиз ҳайвонлар кўпайиши муаммоли муҳитни яратса ҳам, конвенцияга биноан, уларни руҳий стрессга олиб келмасдан қўлга олиш керак. Фақат ветеринар ёки бошқа малакали одамлар зарурат туғилганда ҳайвонни бўғиб ўлдириши, чўктириши ёки бошқа шафқатсиз чоралар кўрмасдан эвтаназия (ўлдириш) қилиши мумкин.

 

Дунё мамлакатларида тўрт оёқли дўстларимиз қандай шароитда яшайди?

 

Россия: Мамлакатда ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланади. Адашган ҳайвонлар нафақат бошпана билан таъминланади, балки  улар учун “ушлаш - стерилизация - эмлаш - аввалги яшаш жойига қайтариш” дастури амал қилади. Яъни адашган ҳайвонларни стерилизация қилиш, эмлаш, одамлардан ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилади. Булар, албатта, уй ҳайвонларига тааллуқли.

 

Америка Қўшма Штатлари: Сан-Франсискода ҳайвонлар жунини сотиш буткул тўхтатилган. Баъзи штатларда итларни масхара қилиш, ҳатто, уларни ўргатиш тақиқланган. Бошқа штатларда эса битта уй эгаси 9 тадан кўп ҳайвон сақлай олмайди.

 

Европа Иттифоқи: Унга аъзо мамлакатларда косметика маҳсулотларини ҳайвонларда синовдан ўтказиш буткул чекланган. Испания қадимий буқалар жангидан воз кечишга тайёр. Лекин бу масала ҳали ҳал этилмаган, кўплаб испан телеканаллари бу жангни намойиш қилмайди.

 

Испанлар, айниқса, маймун, дельфин ва бошқа ҳайвонларга ҳурмат билан муносабатда бўлади. Улар учун махсус шароит яратилган ва уй ҳайвонларини циркка жалб қилиш тақиқланган.

 

Ҳиндистон: Бу ерда барча ҳайвон муқаддас саналади. Улар орасида сигирга муносабат алоҳида ўрин тутади. Эгасиз сигир полицияга юборилади, унга нисбатан шафқатсиз муносабат учун 14 йил қамоқ жазоси белгиланган.

 

Швейцария: Бу ерда уй ҳайвонларига қарийб оила аъзоси сифатида муносабат қилинади. Масалан, эр-хотин ажрашганда, тарафлардан бири тақдим этиши мумкин бўлган шартлар орасида ҳайвон ким билан қолиши ҳам ҳисобга олинади. Кўчадаги ҳайвонларга эгалик қилиш учун маҳаллий ҳокимиятга жонивор тўғрисида хабар бериш керак. Агар  унинг эгаси бир неча ой ичида топилмаса, шундан сўнг эгалик қилиши мумкин. Лекин бундан олдин у, албатта, ҳайвонларни парвариш қилиш бўйича имтиҳондан ўтади.

 

Голландия: Бу ерда адашган ҳайвон йўқ. Ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган сиёсий партия фаолият юритади. Уй ҳайвонлари эгаларига солиқ солинади. Бу, ўз навбатида,  уларга нисбатан масъулиятли бўлишга ёрдам беради.

 

Акрам Ҳамрақулов

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика