Жаҳон

“Фолбин сабаб танамга кириб олган жин мени тинч қўймади"

Доғистонлик машҳур фолбиннинг ўлими очиқланди.

“Фолбин сабаб танамга кириб олган жин мени  тинч қўймади"

 

Жорий йилнинг 11 декабрь куни полицияга Махачқалъанинг Загородная кўчасида жойлашган уйлардан бирида 56 ёшли Шовкат Джалаеванинг пичоқланган жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Полиция ходимлари манзилга етиб бориб, тергов ҳаракатларини амалга оширган. Жиноят жойидан ашёвий далиллар олинган.

 

Воқеадан икки кун ўтиб марҳуманинг қизи полицияга қўнғироқ қилиб бегона одам онасининг уйни ёқиб юборишга уринаётганини айтган.

 

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида полиция гумонланувчининг шахсини аниқлаб, қўлга олган.

 

Суриштирув давомида эркак аввалроқ фолбин аёлга шахсий муаммолари билан мурожаат қилганини айтган. Аёл уни сеҳр-жоду қилган. Бироқ сеҳр-жодудан сўнг унинг танасига нотаниш жин кириб олиб, унинг ҳаётини остин-устун қилган, қулоғига тинимсиз гапирган, ухлашига имкон бермаган.

Эркак фолбинни олдига қайта бориб жинни танасидан чиқариб юборишни талаб қилган. Аёл эса уни уйидан ҳайдаб юборган. Шунда эркак фолбиндан ўч олишга қарор қилган. Аёл уйда ёлғиз қолганига ишонч ҳосил қилгач уйга кириб аёлнинг танасига 12 бора пичоқ санчган.

 

Икки кун ўтиб эса фолбиннинг уйини ёқиб юбориш мақсадида жиноят жойига қайтиб келган. Уйда фолбиннинг қизи бўлган ва у дархол полициячига қўнғироқ қилган.

Ҳозирда терговҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"