0

Omicron': Кун сайин вазият жиддийлашмоқда

Касаллик кириб борган қатор давлатлар пандемиянинг навбатдаги тўлқинига тўқнаш келган.

Omicron': Кун сайин вазият жиддийлашмоқда

 

Дунёда эпидемиологик вазият кун сайин мураккаблашяпти. Omicron' шиддат билан янги-янги мамлакатларни “забт” этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги баёнотига кўра, янги штамм аниқланган мамлакатлар сони 89 тага етган. Хусусан, omicron' Миср, Эрон, Қатар ва Украинада ҳам илк бор қайд этилди.  

 

Буюк Британия ва Жанубий Африка Республикасида аҳвол янада ачинарли. ЖССТ ушбу давлатлар шифохоналарида ўрин-жойлар етишмай қолишидан жиддий хавотирда. Масалан, Буюк Британияда ўтган ҳафтада коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари рекорд кўрсаткич  —  қарийб 93 мингтага етиб, янги вариант доминант позицияни эгаллаган. Шу сабабли Лондон шаҳри мери Содиқ Хон ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

 

Нидерландия эса Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб omicron'нинг кенг тарқалишига қарши локдаун тартибини жорий этишга мажбур бўлди. Ушбу чекловлар 19 декабрдан келгуси йилнинг 14 январигача амал қилади. Бу даврда ноозиқ-овқат дўконлари, бар, ресторан, сартарошхона, музей, кинотеатр ва спорт заллари ишламайди. Мактаблар камида 9 январгача ёпилади. 

 

Шунингдек, маҳаллий аҳоли уйига икки кишидан ортиқ меҳмон чақира олмайди. Жамоат жойларида икки кишидан ортиқ одам тўпланиши ҳам тақиқланади. Нидерландия ҳукуматининг бундай кескин карантин чекловлари жорий этиши бежиз эмас, албатта. Мамлакатда omicron'нинг илк ҳолати бундан уч ҳафта олдин аниқланган. Аммо, тиббий прогнозларга кўра, Янги йил ва Рождество байрамларигача ҳудудда янги штамм CОВИД-19нинг доминант вариантига айланади.

 

Австрия ҳукумати эса 20 декабрдан бошлаб мамлакатга фақат эмланган ва касалликдан бутунлай соғайганларга кириш учун рухсат беришга қарор қилди. Ўшанда ҳам топширилган ПЦР тест натижалари “манфий” бўлиши керак.

 

Аввалроқ АҚШ ва Туркияда янги штаммга қарши жиддий чоралар қўлланилаётгани ҳамда бошқа турлардан кўра тарқалиши кучлироқ оmicron' штаммига қарши вакцина мавжудлиги ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Omicron': Кун сайин вазият жиддийлашмоқда