1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

“Omicron” штаммидан 33 фоиз ҳимоя қиладиган вакцина номи маълум бўлди

Мазкур штамм аввалги вариантларга қараганда камроқ оғир касалликка олиб келади.

“Omicron” штаммидан 33 фоиз ҳимоя қиладиган вакцина номи маълум бўлди

 

Жанубий Африкада ўтказилган тадқиқот “Pfizer-BioNTech” вакцинаси “Omicron” штаммидан касалхонага ётишнинг олдини олишда самарали эканлигини кўрсатди.

Қайд этилишича, “Omicron” штамми вакциналарга нисбатан чидамлироқ, лекин “Pfizer-BioNTech” вакцинасини қабул қилганларда касаллик камроқ аниқланмоқда. 

 ⠀

“The Washington Post” нашрининг ёзишича, ушбу тадқиқот Жанубий Африкадаги энг йирик суғурта компанияси ҳисобланадиган “Discovery Health” компанияси томонидан олиб борилган.

 

Тадқиқотда 211 000 та ижобий CОVID-19 ҳолатлари қайд этилган ва катталар учун касалхонага ётиш хавфи март ойидаги дастлабки тўлқинга қараганда 29% камроқ эканлигини аниқланган.

Лаборотория натижаларига кўра, ушбу вакцина инфекциядан 33% ҳимоя қилади, бу кўрсаткич касалхонага ётқизишни талаб қиладиган жиддий касалликдан 70% га самара берган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияда коронавирусни даволаш учун тўғридан-тўғри   таъсир этувчи биринчи инъекцион препарат яратилгани ҳамда Ўзбекистон ҳам  коронавируснинг хавфли штамми  “Оmicron”га қарши вакцина  билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика