Жаҳон

Мадагаскарда кема чўкиб кетди

Оқибатда, 17 киши ҳалок бўлди, 40 нафар инсон бедарак йўқолган.

Мадагаскарда кема чўкиб кетди

 

Мадагаскарнинг шимоли-шарқий қирғоқлари яқинида кема ҳалокатга учради. Унинг бортида жами 130 нафар инсон бўлган. Воқеа оқибатида 17 киши қурбон бўлди, уларнинг жасадлари сувдан олиб чиқилган. 60 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. 40 киши қутқариб олинди. Бу ҳақда Синхуа хабар қилди. 

 

Кема Антанамбедан чиқиб, Соанерана-Ивангога қараб йўл олган эди. Йўлда двигател хонасига сув оқиб кела бошлади, шундан сўнг кема чўкиб кетган. Давлат порт маъмурияти маълумотларига кўра, чўкиб кетган юк кемаси йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлмаган.

 

Бундан аввал Нигерияда қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида 29 киши қурбон бўлгани, шунингдек, Туркияда тўртта саёҳат кемаси ёниб кетгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"