Жамият

Қонунда паспортдан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган

Бунда БҲМнинг 10 баробаригача, яъни 2 млн. 700 минг сўм миқдорида жарима тўланади.

Қонунда паспортдан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган

 

Мазкур суммадаги жарима “йўқолганлиги тўғрисида” ўзи ариза берган ва аслида йўқолмаган паспортидан, шунингдек, бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланадиган шахслар учун қўлланилади.

 

Бунга қўшимча равишда, агар фуқаро паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши ҳам жарима солинишига сабаб бўлади. Бунда жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан уч бараваригача миқдорида белгиланади. Яъни, 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача.

 

Бундан ташқари, фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу — 2 млн. 700 минг сўмдан 4 млн. 50 минг сўмгача.

 

Эслатма. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди(Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс. 223-модда, 5-қисми;). Шунингдек, бу тартиб Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳам амал қилади.

 

Аввалроқ 1 январдан ID-карта ва “қизил паспорт”ни Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкинлиги ҳамда Ўзбекистон паспорти дунё мамлакатлари паспортлари рейтингида 91-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.