Жаҳон

Бразилия даҳшатли тошқин гирдобида

Мамлакатнинг 100 та шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бразилия даҳшатли тошқин гирдобида

 

Бразилия шимоли-шарқидаги Бахия штатида кучли ёмғирлар оқибатида келиб чиққан тошқинда камида 20 киши ҳалок бўлди, 358 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Sinxua” агентлиги хабар берди. 


Қайд этилишича, табиий офат аллақачон жами 470 минг кишига зарар етказган. Штатдаги 116 та шаҳардан 100 тасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир кўприклар ва ўнлаб уйларнинг қулашига олиб келди. Офат келтирган моддий зарар ҳали ҳисоб-китоб қилинмаган.

 

Бразилия Миллий метеорология институти маълумотларига кўра, жанубий Бахия штатида бошланган кучли ёмғир ноябр ойидан январгача давом этади. Маранхао, Сеара ва Сан-Паулу штатлари жабрланган ҳудудларга ёрдам бериш учун қутқарувчиларни юборишини маълум қилди.

 


Аввалроқ “Раи” тўфони Филиппинни вайрон қилгани хабар қилинган эди. Офат 75 кишининг умрига зомин бўлган.

 

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"