Жаҳон

"Omiсron" — дунёда вазият жиддийлашмоқда

Янги мутация устидаги тадқиқотлар қизғин давом эттирилмоқда.

"Omiсron" — дунёда вазият жиддийлашмоқда

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра коронавируснинг “Оmicron” штамми аниқланган мамлакатлар сони яна кенгайди.

 

Хусусан, янги вариант илк бор Беларусь Республикасида ҳам қайд этилди. Текширувлар якунида бу инфекцияни бир йўла 4 нафар фуқаро юқтиргани маълум бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳозир беморларнинг аҳволи стабиль, хасталик енгил аломатлар билан кечмоқда.

 

Яқин ҳафталарда "Omiсron” дунё аҳолисининг катта қисми яшайдиган Ҳиндистон учун ҳам жиддий “бошоғриқ”қа айланиши мумкин. Чунки бу ерда янги штамм билан касалланганлар сони қисқа муддатда қарийб 800 нафарга етган. Шундан 238 та ҳолат мамлакат пойтахтида қайд этилган. Махараштра (167), Гужарат (73) ва Керала (65) штатларида ҳам кўрсаткичлар юқори. Шунга қарамай, ҳозирга қадар 241 киши "Omiсron”дан соғайган.

 

Данияда ҳам аҳвол ёмон. “The Guardian” нашри таҳлилига кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланиш даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлар қаторига етган. Яъни бу ерда ҳар 100 минг кишидан 1612 нафари ушбу хасталикни бошдан ўтказган. Бунда, табиийки, янги штаммнинг таъсири катта. Чунки ўтган ҳафтада мамлакатда “Омикрон” доминант вариантга айланганди.

 

Буюк Британияда эса кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ошиб боряпти. Сўнгги суткада бу ерда 128 мингдан зиёд кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган. Шунга қарамай, "Omiсron”ни юқтириб касалхонага ётқизилганлар ўртача уч кун ичида соғайиб, шифохонадан чиқарилмоқда.

 

Ана шундай мураккаб вазиятда янги мутация устидаги тадқиқотлар қизғин давом эттириляпти. Жумладан, Жанубий Африкадаги энг йирик хусусий тиббий суғурта компанияси бош директори Райн Роучнинг хулоса қилишича, овозда тўсатдан хириллаш пайдо бўлиши "Omiсron”нинг илк аломати бўлиши мумкин. Кейинроқ эса бурун битиши, қуруқ йўтал ва тананинг турли қисмларида оғриқлар кузатилади.

 

Аввалроқ пандемия яна қанча давом этиши ҳамда "Оmicron" штамми Туркияга ҳам етиб боргани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

"Omiсron" — дунёда вазият жиддийлашмоқда | Zamon.uz