0

"Алоҳида муносабатлар белгиси". Зеленский Байден билан телефон орқали мулоқот қилди

Унда "Россия босқини" ҳам муҳокама қилинган.

"Алоҳида муносабатлар белгиси". Зеленский Байден билан телефон орқали мулоқот қилди

 

2 январь куни АҚШ президенти Жозеф Байден ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Унда Россия билан бўлажак музокаралар, Донбассдаги вазият ҳамда Украина суверенитети марказий мавзулардан бўлди.

 

“Томонлар кейинги ҳафтада бошланадиган Женевадаги стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама (Россия-АҚШ) мулоқотни, Россия-НАТО кенгаши, шунингдек, ЕХҲТ билан бўлиб ўтадиган музокараларни қўллаб-қувватлади. Президент Байден АҚШ ва унинг иттифоқчилари “сизнинг иштирокингизсиз сиз ҳақингизда ҳеч нарса” тамойилига содиқ эканини яна бир бора маълум қилди”, – дейилади Оқ уй матбуот хизматида.

 

Шу билан бирга Америка етакчиси Украина суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қўллаб қувватлашини таъкидлаган. Байден Россия томонидан Украинага ҳужум уюштирилган тақдирда Вашингтон ва иттифоқчиаар қатъий жавоб беришини алоҳида қайд этган.

 

Владимир Зеленский ўз навбатида АҚШ раҳбари билан ислоҳотлар ва олигархларга қарши кураш масаласини ҳам муҳокама қилган. У Байден билан телефон мулоқоти икки давлат ўртасидаги муносабатлар алоҳида характерга эга эканини таъкидлаган.

 

Аввалроқ Украинада Россия кемаларига қарши қаратилган янги қонун кучга киргани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

"Алоҳида муносабатлар белгиси". Зеленский Байден билан телефон орқали мулоқот қилди