Жаҳон

Cаакашвили янги талабларини маълум қилди

Акс ҳолда у яна очликни бошлаш билан таҳдид қилган.

Cаакашвили янги талабларини маълум қилди

 

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ўз камерасига чет эллик врачларни киритишни талаб қилди. Бу ҳақда 3 январь куни унинг адвокати Шота Тутберидзе журналистларга маълум қилган. 


“Биз Михаил Саакашвилининг даволаниши жараёнига АҚШ, Украина ва Нидерландия врачларининг дарҳол жалб қилинишини талаб қиламиз. Бундан ташқари, бизнинг собиқ президент билан махфий мулоқот қилиш имконимиз йўқ, бу эса адвокат ва ҳимоядаги шахснинг фундаментал ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади”, – деган у. 


Акс ҳолда собиқ президент очликни қайта тиклаши маълум қилинган. 


Маълумот ўрнида: Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия президенти бўлган. 2013 йилда  мамлакатни тарк этган. Шундан кейин у Украина фуқаролигини қабул қилди. 


2021 йил 1 октябрь куни Саакашвили қўлга олинди. У Грузияга маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов арафасида кириб келган. 

 

Аввалроқ Саакашвили тарафдорлари очликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Cаакашвили янги талабларини маълум қилди | Zamon.uz