Жаҳон

Bloomberg дунёнинг энг бой одамини эълон қилди

Бу сафар ҳам сизнинг тахминингиздаги миллиардер ўз жойидами?

Bloomberg дунёнинг энг бой одамини эълон қилди

 

Энг бой одамларнинг рейтингини эълон қилишни ёқтирадиган Bloomberg Billionaires Index(BBI) нашри ўз амалига содиқ қолган ҳолда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини тузди. Жадвал июль ойида Forbes журнали эълон қилган рўйхатдан мутлақо фарқ қилади.

 

Рейтингнинг энг юқори ўрнида “энг бой одам” деб таърифланаётган шахс, Илон Маск жой олган. Tesla ҳамда SpaceХ директори жорий йил 33.8 миллиард доллар фойда кўрган. Айни вақтда унинг умумий бойли 304 млрд. долларни ташкил қилмоқда.

 

Қизиқ факт: Маскга Калифорния қонуни бўйича энг кам иш ҳақи тўланади.

 

Кейинги ўринда ўтган йилнинг июль ойида дунёнинг энг бой одами деб топилган инсон, “Amazon” компанияси асосчиси Джефф Безос жойлашган. Безос 2021 йилда 3.71 млрд. доллар соф фойда олди. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳозирда “Amazon” онлайн дўкони ҳўжайини 196 млрд. доллар қийматдаги мол-дунё эгаси ҳисобланади.

 

Франциянинг энг бой одами ҳисобланадиган шахс, Бернар Арно эса умумий 177 млрд. доллар бойлик билан учинчи ўринни банд қилган. Дунёдаги энг йирик ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “LVMH” компанияси эгаси бўлган Арно ўтган йил ҳисобига кўра 1.14 млрд. доллар зиён кўрган.

 

Энг бой бешликни Билл Гейтс(137 млрд. доллар) ҳамда Ларри Пейдж(129 млрд. доллар) якунлаган.

 

“Мeta”(Фейсбоок) асосчиси Марк Цукерберг эса умумий 126 млрд. доллар билан рўйхатнинг 6-поғонасидан жой олган.

 

Қизиқ факт: Мактабда ўқиб юрган вақтлари Цукербергга Microsoft’дан иш ўрни таклиф қилишган, аммо Марк буни рад этган.

 

Маълумот учун, энг кўп тилга олинадиган миллиардерлардан бири Жек Ма бу сафарги бойлар рейтингида 34-ўринни банд қилган. Унинг умумий бойлиги 38,6 млрд. доллар деб баҳоланган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон армияси жаҳон рейтингида нечанчи ўринда эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.