Lifestyle

Рим Папаси уйи ҳайвонларини севувчиларни худбинликда айблади

Папанинг фикрича, уларнинг худбинлиги уй ҳайвонларини ўз боласидек тасаввур қилиши ва фарзанд кўрмаслигидир.

Рим Папаси уйи ҳайвонларини севувчиларни худбинликда айблади

 

“Папа Франциск уй ҳайвонларини боқадиган, аммо оила қуришни, фарзанд кўришни хоҳламайдиганларни худбинликда айблади”, - дея хабар бермоқда The Guardian.

 

Шунингдек, нашр Рим Папасининг “болаларни уй ҳайвонлари билан алмаштириш бизни одамийлигимиздан маҳрум қилмоқда. Одамлар бу билан оналик ва оталик қадриятларини сақлаб қолишдан бош тортишади, бу эса охир-оқибат цивилизациянинг қуриб кетишига олиб келади”, - дея куйиниб гапирганини ёзган.

 

“Бугун биз худбинликнинг мана шундай шаклини кузатмоқдамиз. Кўряпмизки, баъзилар фарзандли бўлишни хоҳламайдилар. Баъзида эса битта фарзанд кўриб, шу билан кифояланиб қолмоқда. Бироқ итлар ва мушукларни боқиш оммалашиб бормоқда. Айримлар уларни ўз фарзандларидек кўришади. Албатта кулгили эшитилиши мумкин, аммо бу айни ҳақиқатдир – деган Папа Франциск.

 

Манбага кўра, қандайдир сабаблар, мисол учун биологик муаммолар туфайли фарзанд кўра олмайдиган жуфтликлар учун уй ҳайвонлари асраб олишни тавсия қилган Папа бундай жуфтликларни ота-оналик бурчидан қўрқмаслиги таъкидлаган.

 

“Тўғри, фарзанд кўриш хавфли бўлиши мумкин, лекин умуман фарзанд кўрмаслик бу — даҳшат”, - дея қўшимча қилган у.

 

Аввалроқ Папанинг “келажак авлодларга умид ва ишонч берадиган қарорлар қабул қилиш” кераклиги ҳақида гапиргани хабар қилинганди.

 

Оламгир Абдиев

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.