Жаҳон

Келажак авлодларга умид ва ишонч берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келди — Рим Папаси

Франциск, шунингдек, дунёда экологик қочқинлар сони ошишидан огоҳлантирди.

Келажак авлодларга умид ва ишонч берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келди — Рим Папаси

 

Рим папаси Франциск иқлим ўзгариши ва пандемия оқибатларини жаҳон уруши оқибатлари билан қиёслади. У бу ҳақда Глазгода бўлиб ўтаётган иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган саммитда айтган.

 

“Пандемия ва иқлим ўзгаришининг инсониятга етказган зарари глобал урушлар оқибатлари билан бир хил. Халқаро ҳамжамият бугун ҳам,  худди иккинчи жаҳон урушидан кейин бўлгани каби, бирдам ва узоқни кўзлайдиган ҳаракатларни амалга ошириши керак”, – деган Франциск.

 

Шунингдек, Рим папаси тез орада экологик мигрантлар сони кескин ошишидан огоҳлантирган. Шу сабабли у дунёни масъулиятли бўлишга чақирди. У келажак авлодга умид ва ишонч берадиган қарорлар қабул қилиш вақти етиб келганини таъкидлаган.

 

 Шу билан бирга ривожланган давлатлардан  қашшоқ мамлакатларга иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш учун кўмак беришни сўраган.

 

Бундан аввал Борис Жонсон иқлим ўзгаришини Жеймс Бонд фильмларидаги вазият билан қиёслаганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Украина донни Болтиқбўйи орқали экспорт қилмоқчи: 2 млрд долларгача маблағ керак

Ушбу йўналишдан фойдаланиш бир тонна Украина ғалласини ташиш харажатини қарийб 100 долларга оширади.

custom img

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Режага кўра, мамлакат 2045 йилгача кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишни мақсад қилган.

custom img

2,45 млрд долларлик режа: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш дастурини тақдим этди

Тинчлик кенгаши Ғазони тўлиқ тиклаш учун ўн йил давомида 71,4 млрд доллар керак бўлишини баҳолаган.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"