Жаҳон

2023 йилда глобал иқтисодиёт ўсиши секинлашади

Бунга пандемия, беқарор инфляция,  молиявий стресс ва бошқа омиллар сабаб бўлади.

2023 йилда глобал иқтисодиёт ўсиши секинлашади

 

Жаҳон банки 2023 йилга келиб глобал иқтисодий ўсиш секинлашишини башорат қилди. Бу шуни англатадики, 2022 йил давомида иқтисодиёт олти ой олдин башорат қилинганидан 0,2% секинроқ ўсади. Жаҳон банкининг  эълон қилинган “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботида  ушбу маълумотлар қайд этилди.

 

Прогнознинг ёмонлашишига давом этаётган Covid-19 эпидемияси, фискал рағбатлантиришни қисқартириш, таъминот муаммолари, инфляцияни беқарорлаштириш, кутилмаган молиявий стресс ва мумкин бўлган иқлим офатлари таъсир кўрсатди. Ҳисоботга кўра, ривожланган мамлакатларда ўсиш 2021 йилдаги 5 фоиздан 2022 йилда 3,8 фоизга ва 2023 йилда 2,3 фоизгача пасаяди. Иқтисодиёти кам ривожланган мамлакатларда ўсиш 2021 йилдаги 6,3 фоиздан 2022 йилда 4,6 фоизга ва 2023 йилда 4,4 фоизга тушиши тахмин қилинмоқда. 2023 йил сўнгига  бориб барча ривожланган давлатлар ишлаб чиқаришни тўлиқ тиклашга эришадилар.

 

Аввалроқ  "Omicron" штамми туфайли жаҳонда авиация соҳаси катта зарар кўргани ҳақида  хабар қилинганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"