Жаҳон

Афғонистонда кимнинг қандай иқтисодий лойиҳаси бор?

Zamon.uz Афғонистондаги йирик иқтисодий лойиҳалар ҳақидаги мақоланинг учинчи қисмини тақдим этади.

Афғонистонда кимнинг қандай иқтисодий лойиҳаси бор?

 

Биринчи ва иккинчи мақолада Ўзбекистон ҳамда Туркманистоннинг Афғонистон билан боғлиқ лойиҳалари ҳақида сўз борганди. Қуйида Хитой ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг афғон заминида илгани сураётган иқтисодий таклифлари ҳақида фикр юритилади.


Афғонистон – “Янги Ипак йўли”даги муҳим транзит давлат

 


Афғонистондаги муҳим иқтисодий лойиҳалар ҳақида гап борар экан, сўнгги йилларда дунёнинг йирик куч марказларидан бирига айланган Хитойни ёддан чиқармаслик зарур. Бошқа қудратли давлатлардан фарқли ўлароқ, Пекин афғонлар билан умумий чегарага эга. Афғонистондаги барқарорлик ўз навбатида Хитой чегараларидаги барқарорликни ҳам англатади. 
Иккинчидан, Кобул тобора Хитойнинг йирик геоиқтисодий лойиҳаларида муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Хусусан, Пекин томонидан таклиф қилинаётган ва “Янги Ипак йўли” номини олган “Бир камар-бир йўл” лойиҳасида Афғонистон ўзига хос чорраҳа вазифасини бажаради. Мақсади қуруқлик орқали Ғарб ва Шарқнинг йирик иқтисодий марказларини боғлаш бўлган бу йўл Марказий Осиёда тармоқларга ажралади. Жумладан, Афғонистон орқали Покистонни Хитой билан боғлаш кўриб чиқилмоқда. 2013 йилдан бошлаб хитойиклар Марказий Осиё ва Покистонга Хитой-Марказий Осиё-Ғарбий Осиё ҳамда Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги орқали катта инвестициялар киритди. Бу эса ўз навбатида Пекин учун Афғонистон аҳамиятини ошириб юборди. Барқарорлик йирик лойиҳаларнинг хавфсизлигида муҳим ўрин тутади. 

 


Афғонистон — бой табиий ресурсларга эга мамлакат. Экспертлар 2020 йилда Афғонистон нодир металлари заҳирасини  уч триллион долларга баҳолаган. Хитой ана шу табиий бойликлардан фойдаланиш учун толиблар билан ҳамкорликни бошлаши мумкин.


 
Масалан,  литий заҳираси бўйича Афғонистон дунёда биринчи ўринда туриши  тахмин қилинган. Литий асосан электромобил ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кейинги ўн йиликда бутун дунё автосаноати электрон машиналар ишлаб чиқаришга ўтади. Бу эса Афғонистон ва унинг савдо ҳамкорлари учун манфаатли.


 
Бундан ташқари, Хитой Афғонистоннинг энг катта мис кони — Айноққа инвестиция киритган. Ушбу мис кони ресурслари 88 миллиард долларга баҳоланган. Хитойнинг икки инвестицион компанияси конга 4 миллиард доллар сармоя  киритган. Афғонистонда аниқланган  мис заҳиралари миқдори жами  274 миллиард долларга тенг. Кейинги ўн йилликда мисга бўлган талаб бир неча баробар ошиши ҳисобга олинса, бу Пекин учун жуда катта имконият.

 

 

Жанубий ва Марказий Осиё электр энергиясини бирлаштирувчи лойиҳа

 


Афғонистон ҳудуди орқали қурилиши режалаштирилган яна бир электр узатиш линияси – CASA-1000 деб аталади. У Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб чиқарилган электр энергияни Жанубий Осиёга тўғридан тўғри экаспорт қилишни назарда тутади. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошади.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.