Жаҳон

Новак Джокович Мелбурндан Дубайга йўл олди

Судда ютқазганидан сўнг спортчи мамлакатни зудлик билан тарк этишига тўғри келган.

Новак Джокович Мелбурндан Дубайга йўл олди


Австралия расмийлари томонидан икки марта визадан маҳрум этилган сербиялик теннисчи Новак Джокович "Emirates Airlines" авиакомпанияси рейси билан Мелбурндан Дубайга учди, деб хабар бермоқда Associated Press.

 

Якшанба куни Австралия Федерал суди Иммиграция вазири Алекс Хокнинг илгари COVID-19 га қарши эмланмаган Джоковичнинг визасини қайта бекор қилиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Суд ҳукмини Австралия бош вазири Скотт Моррисон ҳам қўллаб-қувватлади. Джоковичнинг ўзи суд қароридан ҳафсаласи пир бўлганини, бироқ унга амал қилишга ваъда берган.

 

Эслатиб ўтамиз, "Australian Open" 17-30 январь кунлари бўлиб ўтади, у томошабинлар билан трибуналарда ўтказилади. 
Аввал коронавирусга қарши эмланмаган теннисчилар турнирга киритилмаслиги ҳақида хабар берилганди. Джокович иши унинг теннисдаги рекорди ва СOVID-19га қарши мажбурий эмлашга узоқ вақт қаршилик қилганини ҳисобга олиб, бутун дунёда норозилик уйғотди.
 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.