Cаломатлик

Абу-Дабига фақат кучайтирувчи доза билан эмланган сайёҳлар кириши мумкин

Ҳатто вакцинанинг иккита дозасини олганларга ҳам рухсат берилмайди.

Абу-Дабига фақат кучайтирувчи доза билан эмланган сайёҳлар кириши мумкин

 

БАА пойтахти Абу-Дабига энди фақат коронавирусга қарши кучайтирувчи доза билан эмланган сайёҳлар киришига рухсат берилади, дея хабар беради АП. 

 

Шу ҳафта бошида шаҳарга кираверишда эмланган мақомини тасдиқловчи "яшил паспорт"ни тақдим этиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлди.

 

Агентликни таъкидлашича, энди туристлар иккинчи дозадан кейин камида олти ой ўтгач, вакцинанинг кучайтирувчи дозасини олмаган бўлсалар, тўлиқ эмланган деб ҳисобланмайдилар.

 

Бундан ташқари, Абу-Дабига киришдан олдин коронавирус тестини топшириш керак бўлади. Шаҳарда аллақачон жамоат жойлари ва маъмурий биноларга кириш учун «яшил паспорт» талаб қилинади.

 

Маълумот учун: БАА аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи COVID -19 га қарши тўлиқ эмлангани хабар қилинган эди. Бироқ, декабрь ойида мамлакатда касалланишнинг янги ўсиши кузатилди.

 

Аввалроқ Хитойда Қишки Олимпия ўйинлари бошланишига 18 кун қолганда илк бор коронавируснинг "Omicron" штамми аниқлангани хабар қилинган эди.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Абу-Дабига фақат кучайтирувчи доза билан эмланган сайёҳлар кириши мумкин | Zamon.uz